помогите пожалуйста. напишите пожалуйста стих на узбекском языке 8 строк
Ответы на вопрос
Ответил ahshhswhshsjw
3
Объяснение:
– Бахтсизман, толеим кулмайди,
Онажон, қошингга кетайин.
– Кетганлар ҳеч қайтиб келмайди,
Бардош қил дейман, оҳ, нетайин.
– Не учун дунёда туғилдим,
Бу қадар омадсиз, бечора.
– Ўзим ҳам бир умр бўғилдим,
Болажон, ноилож, начора.
– Не учун ёвуздир одамлар,
Бирови топтайди бирини?
– Мени ҳам еди-ку шу ғамлар,
Билмайдим бу ҳолнинг сирини.
– Инсонга ишондим – хор бўлдим,
Сен дединг – бир ишонч сабрдир.
– Ўзим ҳам ишончга зор бўлдим,
Оқибат топганим қабрдир.
– Бош уриб борарга йўқдир жой,
Онажон, қошингга кетайин.
– Болажон, ҳорибсан ҳойнаҳой,
Бардош қил дейман, оҳ, нетайин.
– Чорласанг, мададкор бўлолсанг,
Висолинг руҳими шод этар.
– Сен ҳам гар йўқликка йўл олсанг,
Борлиқда ким мени ёд этар?!
Новые вопросы
Химия,
1 год назад
Математика,
1 год назад
Беларуская мова,
1 год назад
Русский язык,
1 год назад
Биология,
7 лет назад