Оʻzbek tili, вопрос задал latofat1982jgmailcom , 2 года назад

Do'stlik haqida matn​

Ответы на вопрос

Ответил nilufarabdunabieva96
550

Ответ:

Дўстлик ва садоқат тушунчалари бир-бирига маънодош ва бир - бирига чамбарчас боғлиқ бўлган сўзлардир. Тўғрироғи, садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир. Зеро, араб тилидан кириб келган садоқат сўзи дўстлик маъносини ифода қилади. Чунки, ҳақиқий дўст садоқатли бўлади. Содиқ дўст деган сўз ҳам шундан келиб чиққан. Садоқат - дўстлик киши учун насиб қилиши мумкин бўлган неъматларнинг энг яхшиларидан биридир, деб айтсак хато қилмаган бўламиз. Бу неъматни фақат ҳақиқий дўсти бор одамгина тўлақонли ҳис қила олади.

Новые вопросы